Учрашувда жамоа муваффақиятига Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари — Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродов ўз голлари билан муносиб ҳисса қўшди. Файзуллаев баҳснинг 8-дақиқасидаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди. 22-дақиқада эса Шомуродов “Башакшеҳир”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Бироқ орадан уч дақиқа ўтиб, Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Иккинчи бўлимда ҳам меҳмонлар устунликни сақлаб қолди. 50-дақиқада Мигел Креспо учинчи голни киритган бўлса, 65-дақиқада Иван Бринич ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Учрашувнинг 79-дақиқасида “Фотиҳ Карагумрук”нинг ягона голига Абдулқодир Мусса Коне муаллифлик қилди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Истанбул Башакшеҳир” очколарини 6 тага етказиб, Туркия кубогининг “A” гуруҳида учинчи ўринга кўтарилди. Жамоа навбатдаги ўйинини 2 март куни “Трабзонспор”га қарши ўтказади.






