АсосийЖАМИЯТ

Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон йўлида туннель қазиш 9 километрдан ошди

Лойиҳа доирасида жами 29 та туннель, 50 та кўприк ҳамда 19 та станция, жумладан, икки та чегара станцияси ва юк ортиш-тушириш бекати қурилиши режалаштирилган.

'Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон йўлида туннель қазиш 9 километрдан ошди'ning rasmi

Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон халқаро темирйўли қурилиши доирасида йирик инфратузилма ишлари жадал суръатларда давом этмоқда. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов маълум қилди.

“To‘qqiz kilometrdan ortiq tunnel qazildi” — transport vaziri Xitoy—Qirg‘iziston—O‘zbekiston temiryo‘li qurilishi qanday ketayotgani haqida

Вазирнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда лойиҳа доирасида 25 та туннелда қазиш ишлари олиб борилиб, умумий ҳисобда 9 километрдан ортиқ масофа қазиб бўлинган.

Лойиҳа доирасида жами 29 та туннел, 50 та кўприк ҳамда 19 та станция, жумладан, икки та чегара станцияси ва юк ортиш-тушириш бекати қурилиши режалаштирилган.

Қурилиш ишларига 5 800 дан ортиқ махсус техника ва 9 000 га яқин ишчи жалб этилган. Ҳозирда бир қатор объектларда, жумладан рамали кўприкларда ҳам қурилиш ишлари бошланган бўлиб, пойдевор ва хандақ ишлари амалга оширилмоқда.

Мутасаддиларнинг қайд этишича, мазкур стратегик лойиҳа 2030 йилга қадар якунига етказилиши кўзда тутилган. У ишга тушгач, темирйўл орқали йилига 15 миллион тоннагача юк ташиш имконияти яратилиши, шунингдек, товарларни етказиб бериш муддати ўртача 7 кунгача қисқариши кутилмоқда.

Лойиҳа ғояси илк бор 1996 йилда илгари сурилган бўлиб, уни амалга ошириш бўйича ўтган йиллар давомида бир неча техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар тайёрланган. Тогли ҳудудлар, молиялаштириш ва техник мураккабликлар сабаб лойиҳа узоқ йиллар давомида кечиктириб келинган.

2024 йил июнь ойида уч давлат ўртасида темирйўл қурилиши бўйича расмий битим имзоланган. Шу йил 27 декабрда эса қурилиш ишларига расман старт берилган.

Расмийларга кўра, мазкур йирик инфратузилма лойиҳаси минтақавий транспорт алоқаларини яхшилаш, юк оқимини ошириш ҳамда иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланиб, Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:03

    Қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланиб, Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистонда фирибгарлик жиноятини содир этиб, 6 йилдан буён қидирувда бўлган.

    'Самарқандда 14 ёшли қиз ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қамалди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:03

    Самарқандда 14 ёшли қиз ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қамалди

    Унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 3 йил транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

    'Мурожаатлар муддатини бузган 19 нафар ходим лавозимидан четлатилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:20

    Мурожаатлар муддатини бузган 19 нафар ходим лавозимидан четлатилди

    Аҳоли мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш бўйича талабларни бузган 36 нафарига нисбатан интизомий чора кўрилди.

    'Шавкат Мирзиёев Иброҳим Ғафуров хотирасига таъзия билдирди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:44

    Шавкат Мирзиёев Иброҳим Ғафуров хотирасига таъзия билдирди

    Президент Иброҳим Ғафуров вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

    'Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий муносабатда бўлган ИИБ ходими қамоққа олинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 03:06

    Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий муносабатда бўлган ИИБ ходими қамоққа олинди

    Жиноятда гумонланаётган шахс вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида инспектор бўлиб ишлагани аниқланди.

    'Тошкентда электробус пиёдани босиб кетди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 06.06.2026 16:22

    Тошкентда электробус пиёдани босиб кетди

    Оқибатда фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.