АсосийЖамият

Пропан бозорида 31 та компания қонунбузарликда айбланди

Рақобат қўмитаси текширувлари натижасида пропан нархларини сунъий оширган қатор компанияларга нисбатан чора кўрилди.

'Пропан бозорида 31 та компания қонунбузарликда айбланди'ning rasmi

Маълум қилинишича, 2025 йил ноябрь-декабрь ойлари ҳамда 2026 йил январь ойида айрим пропан импорт қилувчи субъектлар томонидан биржа савдоларида бошланғич нархларни асоссиз ошириш ва маҳсулот ҳажмини сунъий равишда камайтириш ҳолатлари аниқланган. Бу эса бозорда нархларнинг кескин ошишига олиб келган.

Қўмита томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида пропан нархи 21 фоизгача арзонлаштирилди.

Назорат тадбирлари якунида жами 31 та хўжалик юритувчи субъект томонидан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилгани эътироф этилди. Шулардан 12 таси биржа савдоларида рақобатга зид мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга оширгани аниқланган. Қолган ҳолатларда эса нархларни асоссиз ошириш ва маҳсулотни қонунга зид равишда тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотиш ҳолатлари қайд этилган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Махсус комиссия томонидан жами 28,9 млрд сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш, шунингдек, асоссиз олинган 34,1 млрд сўм маблағни давлат бюджетига қайтариш бўйича қарор қабул қилинган.

Шу билан бирга, компанияларга қонунбузилишларни бартараф этиш ва бундай ҳолатларни такрорламаслик бўйича мажбурий кўрсатмалар берилди.

Эслатиб ўтилади, мазкур қарордан норози томон Қўмита Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қозоғистонда яна бир дрон қулади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:22

    Қозоғистонда яна бир дрон қулади

    Қозоғистоннинг Атирау вилоятида дронга ўхшаш объект қулагани ҳақида хабар берилди.

    'Уч ҳудудда наркотик ва кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:17

    Уч ҳудудда наркотик ва кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси фош этилди

    Урганч, Фарғона ва Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда опий, героин ҳамда минглаб кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди.

    'Синдаров FIDE Номзодлар турнирини ғалаба билан бошлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:20

    Синдаров FIDE Номзодлар турнирини ғалаба билан бошлади

    Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров илк бор иштирок этаётган FIDE Номзодлар турнирининг биринчи турида россиялик Андрей Есипенкони мағлуб этди.

    'Пойтахтда 8 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 29.03.2026 10:07

    Пойтахтда 8 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    ЙТҲ оқибатида 1 нафар фуқарога тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

    'Тошкентда пойга уюштирган икки ҳайдовчи 10 суткага қамалди'ning rasmi

    Жамият 29.03.2026 09:08

    Тошкентда пойга уюштирган икки ҳайдовчи 10 суткага қамалди

    Ушбу шахсларнинг қонунбузарликларидан жабрланган фуқаролардан ИИОга мурожаат қилиш сўралмоқда.

    'Таниқли журналист Карим Баҳриев вафот этди'ning rasmi

    Жамият 29.03.2026 07:23

    Таниқли журналист Карим Баҳриев вафот этди

    Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси, таниқли журналист Карим Баҳриев 64 ёшида ҳаётдан кўз юмди.