Маълум қилинишича, 27 март куни маҳаллий фуқаро полицияга объект ҳақида хабар берган ва унинг учувчисиз аппарати Атираудан 7 километр масофада топилгани айтилади.
Воқеа жойида двигатели ҳамда композит ёки углерод толали материалдан тайёрланган шикастланган бўлаклар аниқланган.
Атирау вилояти полиция департаменти объект топилганини тасдиқлаган, аммо унинг аниқ нима эканини очиқламаган.
“Ваколатли хизматлар билан биргаликда текширув ишлари олиб борилмоқда. Объект аҳоли яшаш ҳудудидан ташқарида топилган. Ҳодисанинг барча тафсилотлари ўрганилмоқда”, — дейилади полиция изоҳида.






