АсосийЖамият

Андижонда 17 ёшли ўсмир ўз танишини пичоқлаб ўлдирди

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов расмий изоҳ берди.

'Андижонда 17 ёшли ўсмир ўз танишини пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

Андижонда 17 ёшли ўсмир қотилликка қўл урди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 февраль куни Андижон вилояти Булоқбоши туманида 17 ёшли ўсмир ўз таниши билан аввалроқ ўртасида юзага келган низо оқибатида жанжаллашиб, хўжалик пичоғи билан унга тан жароҳати етказган ҳолда қасддан ўлдирган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи вояга етмаган шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар