Лойиҳа маданий маконда илғор визуал ечимларни интегратсия қилишнинг технологик ва бадиий жиҳатдан пухта ишланган энг яхши намуналаридан бири сифатида эътироф этилди. Экспозитсия кенг кўламли 3Д меппинг, иммерсив шоу ва рақамли саҳналаштиришни уйғунлаштириб, томошабинда минтақа тарихи ва интеллектуал меросига тўлиқ шўнғиш эффектини яратади.

Лойиҳанинг ижодий консепсияси ва визуал амалга оширилиши бутун дунё бўйлаб йирик мултимедиавий саҳнавий лойиҳалари билан танилган халқаро жамоа томонидан бажарилди. Марказ техник мутахассислари билан ҳамкорликда жамоа экспозитсия учун ноёб аудиовизуал услубни ишлаб чиқди, бадиий ғоя ва замонавий технологияларни уйғунлаштирди.

Лойиҳа доирасида юқори технологияли Барcо лазер проекторлари қўлланилиб, улар ўта юқори ёрқинлик, рангларни аниқ узатиш ва тасвир барқарорлигини таъминлайди. Бу орқали Марказ фасади ва ички маконлари динамик визуал майдонга айланиб, Ўзбекистоннинг жаҳон сивилизатсиясига қўшган ҳиссасини — буюк алломалар давридан тортиб мамлакат тараққиётининг замонавий босқичигача — намойиш этади.
“Янги Ўзбекистон — янги Ренессанс пойдевори” экспозитсияси даврлар изчиллигини ифода этиб, маданий ва илмий тикланишнинг стратегик қарашларини акс эттиради. Қўлга киритилган мукофот лойиҳанинг юқори савияда амалга оширилганини тасдиқлаб, Ислом сивилизатсияси марказининг халқаро аҳамиятга эга замонавий маданий-илмий платформа сифатидаги мақомини янада мустаҳкамлайди.

Маълумот учун, Марказ буюртмасига кўра, Россиянинг Сила Света компанияси томонидан яратилган меппинг шоу 25 дақиқалик ижодий иш бўлиб, 47 та ёруғлик техникалари, тахминан 100 нафар ижодий ва техник мутахассис ҳамда 50 нафар график дизайнернинг меҳнати махсули. Ушбу лойиҳа технологик жиҳатдан мураккаб бўлиши билан бирга, марказ томонидан тақдим этилган тарихий маълумотлар ва илмий изоҳлар асосида шакллантирилган. Ҳар бир проексия, ранг, нур ва мусиқий оҳанг Ўзбекистон илм-фани, маданий мероси ва буюк алломаларнинг изини акс эттиради.
Шоунинг энг кучли рамзларидан бири – Қуръони каримнинг очилиш саҳнаси, "Иқро" сурасининг янграши. Проексия пайтида бино деворлари шаффофлашиб, нур марказга кириб келади ва муқаддас китобнинг тарихдан келажакка узатилаётган маърифат рамзи сифатида янгича бадиий талқини намоён бўлади. Шоу марказий эътиборини инсон ва унинг илмий меросига қаратади. Проексия орқали Ўзбекистон тарихида из қолдирган буюк шахслар, жумладан Ибн Сино, Хоразмий, Имом Бухорий, Амир Темур ва Мирзо Улуғбек каби сиймолар акс эттирилади. Қуръони каримдан олинган рамзий саҳна тарих ва маънавиятнинг узвий боғлиқлигини ифодалайди, марказ деворлари гўё ёришиб, нур ичкарига киради ва саҳна орқали тарихни жонли ҳис этиш мумкин бўлади.
Ҳозирча меппинг шоу Хоразм порталида тажриба тарзида намойиш этилмоқда. Бу ҳудуд танланиши бежиз эмас, чунки Хоразм қадимдан илм, маданият ва санъат маркази бўлган. Тажриба давомида олинган кузатувлар ва техник натижалар асосида меппинг шоу янада такомиллаштирилади.
Ушбу меппинг шоу томошабинларга тарихни ҳис қилиш, ўз тарихини англаш ва маданиятимиз бойлигини замонавий талқинда кўриш имконини беради. Лойиҳа тарих ва технологияни уйғунлаштирган ҳолда марказ учун янги инноватсион босқич сифатида баҳоланмоқда ва келажакда яна бир қатор янгиликлар жорий этилиши режалаштирилган.






