1

А Серия. "Рома" иродали тарзда "Кьево"ни мағлубиятга учратди

СПОРТ 23.12.2016, 09:40
А Серия. "Рома" иродали тарзда "Кьево"ни мағлубиятга учратди

Италия чемпионати 18-турида "Рома" жамоаси ўз майдонида "Кьево" футболчиларига қарши баҳс олиб борди. Қизиқарлик кечган ўйинда римликлар 3:1 ҳисобида зафар қучди. 

Учрашувнинг 37-дақиқасида де Гузман ҳисобни очган бўлса, 45-дақиқада Эль-Шаарави мувозанатни тиклади. 52-дақиқада Жеконинг голи "Рома"ни олдинга олиб чиқди. Ўйин якунида Перотти пенальтидан гол уриб, римликлар ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди. 

"Рома" – "Кьево" 3:1 (1:1, 2:0)

Голлар: 0:1 – 37 де Гузман, 1:1 – 45 Эль-Шаарави, 2:1 – 52 Жеко, 3:1 – 90, пенальти Перотти.

"Рома" – Шченсни, Рюдигер, Фасио, Вермален, Бруно Перес, Стротман, Наингголан, Эмерсон, Салах (Перотти, 82), Жеко (Итурбе, 90), Эль-Шаарави.

"Кьево" – Соррентино, Иско (Коста, 41), Гамберини, Дайнелли, Фрей, де Гузман, Радованович, Ригони, Бирса (Бастьен, 59), Инглезе (Пеллиссье, 75), Меджорини.

Огоҳлантиришлар: Дайнелли (45), Ригони (88).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1