АсосийЖамият

Метан заправкалари одатдаги иш режимига қачон қайтиши маълум бўлди

Энергетика вазирлиги республика бўйлаб метан заправкалар фаолиятига жорий этилган чекловлар босқичма-босқич бекор қилинишини маълум қилди.

'Метан заправкалари одатдаги иш режимига қачон қайтиши маълум бўлди'ning rasmi

Вазирлик хабарига кўра, 11 февраль куни соат 9:00 дан бошлаб барча ҳудудларда, жумладан водий вилоятларида ҳам метан заправкалар одатдаги иш тартибида фаолият юрита бошлайди.

Аввалроқ, ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши сабаб 20 январдан метан заправкалар фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилганди.

2 февралдан эса ушбу чекловлар қисман юмшатилиб, заправкаларга соат 10:00 дан 16:00 гача ишлашга рухсат берилган эди.

    Бошқа янгиликлар