АсосийЖамият

Самарқандда шифокор клиникада калтакланди

Самарқанд шаҳрида хусусий клиникада ишлаётган шифокор бемор яқинларидан бири томонидан уриб, тан жароҳати олди.

'Самарқандда шифокор клиникада калтакланди'ning rasmi

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, 7 февраль куни 1986 йилда туғилган фуқаро Ш.Т. “112” рақамига қўнғироқ қилиб, хизмат вазифасини бажараётган вақтида унга нисбатан зўравонлик содир этилганини билдирган.

Аниқланишича, 1993 йилда туғилган И.О. фарзандини тиббий кўрикдан ўтказиш учун клиникага олиб келган ва шифокор билан юзага келган зиддият оқибатида унинг бош қисмига уриб, тан жароҳати етказган.

Жароҳатнинг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Сирдарё ва Тошкентда ҳам шифокорларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари қайд этилганди. Айбдор шахслар қонуний жавобгарликка тортилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Дуров Россияда “Телеграм”ни чеклаш уринишларини танқид қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:01

    Дуров Россияда “Телеграм”ни чеклаш уринишларини танқид қилди

    У бундай сценарий аввал Эронда синаб кўрилгани ва муваффақиятсизликка учраганини таъкидлади.

    'Тошкент аэропортида кучли чақмоқ сабаб рейслар бошқа аэродромларга йўналтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:37

    Тошкент аэропортида кучли чақмоқ сабаб рейслар бошқа аэродромларга йўналтирилди

    Ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан кучли чақмоқ туфайли Тошкент халқаро аэропортига йўналган бир нечта самолётлар муқобил аэродромларга йўналтирилди.

    'Бугун Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:27

    Бугун Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади

    “Ўзгидромет” 11 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Кам даромадли мигрантларга патент берилмайди'ning rasmi

    Жамият 10.02.2026 17:29

    Кам даромадли мигрантларга патент берилмайди

    Россияда меҳнат мигрантларига қўйиладиган янги талаблар кучайтирилмоқда.

    'Навоий вилоятини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгиланди'ning rasmi

    Жамият 10.02.2026 16:45

    Навоий вилоятини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгиланди

    Президент вилоятда саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим ва туризмни ривожлантиришга доир қатор ташаббусларни илгари сурди.

    'Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Жамият 10.02.2026 15:37

    Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

    Томонлар стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва йирик лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.