АсосийЖамият

Дуров Россияда “Телеграм”ни чеклаш уринишларини танқид қилди

У бундай сценарий аввал Эронда синаб кўрилгани ва муваффақиятсизликка учраганини таъкидлади.

'Дуров Россияда “Телеграм”ни чеклаш уринишларини танқид қилди'ning rasmi

“Россия ўз фуқароларини кузатув ва сиёсий цензура учун яратилган давлат назоратидаги иловадан фойдаланишга мажбурлаш учун ъТелеграмъга киришни чекламоқда. 8 йил аввал Эрон ҳам худди шуни қилган ва муваффақиятсизликка учраган”, — деб ёзди Дуров ўз Telegram каналида.

Унинг сўзларига кўра, Эрон ҳукумати мессенжер фаолиятини “сунъий баҳоналар” билан тақиқлаган, бироқ фойдаланувчилар блокировкага қарамай платформадан фойдаланишда давом этган.

РБК манбаларига кўра, 10 февраль куни Россияда “Телеграм”нинг қисман чекланиши бошланган. 9 февралдан эътиборан мамлакатнинг ўнлаб ҳудудларида фойдаланувчилар хабар юбориш, фото ва видеоларни юклашда узилишлар юзага келгани ҳақида шикоят қилган. Расмийлар чекловлар сабабларига оид аниқ изоҳ бермаган бўлса-да, “қонунчилик талаблари” ва “ахборот хавфсизлиги” масалалари тез-тез тилга олинмоқда.

Шу фонъда Россия ҳукумат идоралари “МАХ” давлат мессенжерини фаол тарғиб қилмоқда. Давлат думаси депутати Андрей Свинсов “Телеграм”ни олти ой ичида тўлиқ блоклаш эҳтимоли борлигини айтган.

Мутахассислар эса “МАХ” иловасининг махфийлик сиёсати ва техник имкониятлари юзасидан хавотир билдирмоқда. “ГитҲуб” таҳлилларида илова кенг тизим ҳуқуқларига эга экани қайд этилган. Дуров эса бундай ёндашувни “эркинликка таҳдид” деб атаб, “Телеграм” фойдаланувчиларнинг шахсий ҳаёти ва сўз эркинлигини ҳимоя қилишда давом этишини билдирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Колумбия Президентига эҳтимолий суиқасд режаси фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:46

    Колумбия Президентига эҳтимолий суиқасд режаси фош этилди

    Колумбия Президенти Густаво Петро унга қарши суиқасд уюштириш режаси аниқланиб, бартараф этилганини маълум қилди.

    '“У ерга бутун армия йўл олган” — Трамп Эрон билан музокаралар ҳақида гапирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:34

    “У ерга бутун армия йўл олган” — Трамп Эрон билан музокаралар ҳақида гапирди

    АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги ядро музокаралари муваффақиятсиз тугаса, Яқин Шарққа қўшимча ҳарбий кучлар юборилиши мумкинлигини билдирди.

    'Бухорода 600 минг долларга ер сотмоқчи бўлган тадбиркор ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:56

    Бухорода 600 минг долларга ер сотмоқчи бўлган тадбиркор ушланди

    Бухоро вилоятининг Пешку туманида давлат захирасидаги 290 гектар ер майдонини 600 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган тадбиркор қўлга олинди.

    'Тошкент аэропортида кучли чақмоқ сабаб рейслар бошқа аэродромларга йўналтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:37

    Тошкент аэропортида кучли чақмоқ сабаб рейслар бошқа аэродромларга йўналтирилди

    Ноқулай об-ҳаво шароити, хусусан кучли чақмоқ туфайли Тошкент халқаро аэропортига йўналган бир нечта самолётлар муқобил аэродромларга йўналтирилди.

    'Самарқандда шифокор клиникада калтакланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:33

    Самарқандда шифокор клиникада калтакланди

    Самарқанд шаҳрида хусусий клиникада ишлаётган шифокор бемор яқинларидан бири томонидан уриб, тан жароҳати олди.

    'Бугун Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 02:27

    Бугун Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади

    “Ўзгидромет” 11 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.