АсосийЖамият

Туркияга фоҳишалик қилиш учун кетаётган 2 аёл аэропортда ушланди

Самарқанд аэропортида аёлларни жинсий эксплуатация қилиш учун Туркияга олиб кетишга уриниш фош этилди.

'Туркияга фоҳишалик қилиш учун кетаётган 2 аёл аэропортда ушланди'ning rasmi

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Туркияга кетаётган 2 аёл тўхтатиб қолинди: уларнинг сафарини Туркияда бўлган ўзбекистонлик аёл ташкиллаштирган.

Тошкент вилояти ИИББ ва ДХХ ходимлари томонидан уюшган жиноятчиликка қарши олиб борилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида одам савдоси билан боғлиқ жиноят аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, Самарқанд халқаро аэропортида Туркияга фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида кетаётган 22 ва 36 ёшли Тошкент вилоятида яшовчи аёллар ушланди.

Аниқланишича, уларнинг авиачипталари ва бошқа харажатлари ҳозирда Туркияда бўлиб турган 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси томонидан тўланган.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Форишда 30 га яқин хонадонни сув босди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:24

    Форишда 30 га яқин хонадонни сув босди

    ФВВ ҳодиса тафсилотларини очиқлади.

    'Бугун ҳарорат 20 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:23

    Бугун ҳарорат 20 даражагача кўтарилади

    14 февраль кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    '62‑Мюнхен хавфсизлик конференцияси бошланди'ning rasmi

    Жамият 13.02.2026 15:08

    62‑Мюнхен хавфсизлик конференцияси бошланди

    Жорий йилнинг 13-15 февраль кунлари Мюнхенда 62‑Мюнхен хавфсизлик конференцияси ўтказилмоқда.

    'Қозоғистон нефти 50 йил, олтини 37 йилга етади'ning rasmi

    Жамият 13.02.2026 14:59

    Қозоғистон нефти 50 йил, олтини 37 йилга етади

    Қозоғистондаги нефть ва олтин захиралари ҳозирги қазиб олиш суръати билан қанча йилга етиши маълум қилинди.

    '“Манчестер Сити” ўнг қанот ҳимоячисини изламоқда'ning rasmi

    Жамият 13.02.2026 13:05

    “Манчестер Сити” ўнг қанот ҳимоячисини изламоқда

    Пеп Гвардиола келаси мавсум олдидан Матеус Нунеш учун рақобатни кучайтириш мақсадида “Рома” ҳимоячиси Уэсли Франсани трансфер қилишни кўзламоқда.