Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь ойида жами 950 278 нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда мамлакатга кириб келган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 271,6 минг нафарга ёки 40 фоизга кўп.
Туристлар сони бўйича энг юқори кўрсаткич қуйидаги давлатларга тўғри келади:
Қирғиз Республикаси — 282 798 нафар
Тожикистон — 244 373 нафар
Қозоғистон — 207 858 нафар
Россия — 69 070 нафар
Афғонистон — 43 572 нафар
Туркманистон — 28 150 нафар
Хитой — 25 666 нафар
Туркия — 12 740 нафар
Ҳиндистон — 6 095 нафар
Корея Республикаси — 3 237 нафар
Маълумотларга кўра, қўшни давлатлардан келган сайёҳлар улуши умумий оқимда етакчилик қилмоқда.






