АсосийЖамият

Сурхондарёда 60 килога яқин наркотик билан ушланганлар 15 йилга қамалди

Узун туманида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга уриниш фош этилди. Суд ҳукмига кўра, жиноятга алоқадор 5 нафар шахснинг ҳар бири 15 йилдан озодликдан маҳрум қилинди.

'Сурхондарёда 60 килога яқин наркотик билан ушланганлар 15 йилга қамалди'ning rasmi

Маълум қилинишича, 2025 йил август ойида ДХХ Чегара қўшинлари, Сурхондарё вилояти бўйича ДХХ бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда 2005 ва 2006 йилларда туғилган икки нафар маҳаллий фуқаро давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Тожикистондан 20 кг 374 гр “опий” ва 41 кг 668 гр “гашиш” моддаларини олиб келаётган вақтида ушланган.

Тадбир давомида уларнинг жиноий шериклари — Узун туманида яшовчи 2000 ва 2004 йилларда туғилган икки нафар шахс ҳамда Денов шаҳрида истиқомат қилувчи 2000 йилда туғилган буюртмачи ҳам қўлга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Узун туман суди ҳукмига кўра, айбланувчилар Жиноят кодексининг 223, 246 ва 273-моддалари билан айбли деб топилиб, ҳар бирига 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар