АсосийЖамият

Ўзбекистонда 602 км янги электр линиялари қурилади

Шавкат Мирзиёев энергетика лойиҳаларига бағишланган йиғилишда электр тармоқларини кенгайтириш ва янги қувватларни ишга тушириш бўйича топшириқлар берди.

'Ўзбекистонда 602 км янги электр линиялари қурилади'ning rasmi

Ўзбекистонда яқин йилларда жами 602 километр узунликдаги юқори кучланишли электр узатиш линиялари қурилади. Бу орқали янги ишга туширилаётган генерация қувватларини истеъмолчиларга узлуксиз етказиб бериш таъминланади.

Йиғилишда, шунингдек, 2030 йилгача “Янги Ангрен – Наманган” электр тармоғи ва янги нимстансиялар барпо этилиши, Тошкент шаҳрида эса ўнлаб километр тармоқлар қурилиб, юзлаб трансформатор пунктлари модернизация қилиниши белгиланди.

Президент айрим лойиҳаларда сусткашликларга йўл қўйилганини танқид қилиб, уларни жадаллаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.

    Бошқа янгиликлар