АсосийЖамият

Президентимиз совға қилган автомобилни дадажонимга совға қиламан — Отамурод Раяимбоев

Президентнинг ёшлар билан учрашуви чоғида хоразмлик мусиқа мактабининг 4-синф ўқувчиси Отамурод Раяимбоев Комилжон Отаниёзов қўшиғини жонли ижрода куйлаб берди.

'Президентимиз совға қилган автомобилни дадажонимга совға қиламан — Отамурод Раяимбоев'ning rasmi

24 февраль куни “Кўксарой” қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан учрашуви чоғида Хоразм вилоятида яшовчи мусиқа мактаби 4-синф ўқувчиси Отамурод Раяимбоев Комилжон Отаниёзов қўшиғини жонли ижрода куйлаб берди.

Ёш ижрочининг истеъдодини юқори баҳолаган давлат раҳбари унга автомобиль совға қилди.

У Darakchi.uz сайтига президент билан учрашув жуда ҳаяжонли ўтганини айтиб, қалбидаги гапларни тўлиқ етказа олганини таъкидлади.

“Президентимиз билан учрашувимиз энергияга бой бўлди, ҳаяжондаман тўғриси. Менимча, давлат раҳбарига ичимдаги гапларимни тўлиқ гапира олдим. Ҳозир ҳаёлимдан ўтган нарсаларни таърифлаб беролмайман”, — дейди Комилжон.

Шунингдек, у совға қилинган автомобилни отасига тақдим этишини билдирди.

“Президентимиз берган автомобилни дадажонимга совға қиламан”, — дейди у.

    Бошқа янгиликлар