АсосийДунё

Ким Чен Ин 13 ёшли қизига ядровий кучлар назоратини топширгани айтилди

Жанубий Корея разведкасига кўра, унинг қизи Ким Жу Э ракета дастури билан боғлиқ юқори лавозимни эгаллаган ва ҳарбийларга кўрсатмалар бермоқда.

'Ким Чен Ин 13 ёшли қизига ядровий кучлар назоратини топширгани айтилди'ning rasmi

The Chosun Daily хабарига кўра, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўзининг 13 ёшли қизи Ким Жу Эга мамлакат ядровий кучлари устидан назорат вазифасини топширган.

Разведка маълумотларига кўра, Ким Жу Э «ракета дастури бош директори» лавозимини эгаллаган ва партия қурултойида шу мақомда иштирок этган. Шунингдек, у генераллардан ҳисобот қабул қилиб, уларга топшириқлар бераётгани айтилмоқда.

Нашрнинг қайд этишича, Ким Жу Э отаси билан бирга мунтазам равишда ракета синовларида қатнашмоқда. Жанубий Корея махсус хизматлари уни Ким Чен Иннинг эҳтимолий вориси сифатида тайёрланаётган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар