Сурхондарё вилоятида Амударё орқали дрон ёрдамида Ўзбекистонга гиёҳванд модда олиб ўтишга бўлган уриниш бартараф этилди.
Давлат хавфсизлик хизмати, Чегара қўшинлари ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланишича, Афғонистон томонидаги номаълум шахслар учувчисиз учиш аппарати орқали наркотик моддани мамлакат ҳудудига олиб ўтишга уринган.
Тезкор чоралар натижасида дрон ушланди. Унга маҳкамланган 2 килограмм 32 грамм опий ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






