АсосийЖамият

Хайрулло Ибадуллаевга Санкт-Петербургдаги Бош консулхонада “Жасорат” медали топширилди

Тадбирда сўзга чиққан Хайрулло Ибадуллаев ушбу юксак эътироф учун Давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, бундай вазиятда ҳар бир ўзбек фарзанди боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шундай йўл тутиши табиий эканини таъкидлади.

'Хайрулло Ибадуллаевга Санкт-Петербургдаги Бош консулхонада “Жасорат” медали топширилди'ning rasmi

26 февраль куни мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонасида ватандошимиз Ибадуллаев Хайрулло Сайдуллаевичга “Жасорат” медалини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Б.Асадов, Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхона ходимлари, ватандошларимиз ҳамда Россия оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тақдирлаш маросимида сўзга чиққан Б.Асадов Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган фавқулодда ва мураккаб вазиятда ўз жони ва саломатлигини хавф остига қўйиб, кўп қаватли уйнинг юқори қисмидан пастга қулаб тушаётган ёш болага амалий ёрдам кўрсатгани ва унинг ҳаётини сақлаб қолгани, халқимизга хос юксак жасорат, қаҳрамонлик ва фидойилик фазилатларини яққол намоён этгани учун мард ва жасур юртдошимиз Х.Ибадуллаев “Жасорат” медали билан тақдирланганини таъкидлади.

Элчи ўз сўзида мазкур мукофот нафақат бир инсоннинг жасоратини эътироф этиш, балки юртдошларимизнинг инсонийлик, бағрикенглик ва юксак маънавий қадриятларга содиқлигини намоён этувчи муҳим рамз эканини алоҳида қайд этди.

Тадбирда сўзга чиққан Хайрулло Ибадуллаев ушбу юксак эътироф учун Давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, бундай вазиятда ҳар бир ўзбек фарзанди боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шундай йўл тутиши табиий эканини таъкидлади. У ўз ҳаракатини қаҳрамонлик эмас, балки инсоний бурч деб ҳисоблашини айтиб, кўрсатилган юксак ишонч ва эътибор унга катта масъулият юклашини билдирди.

Тадбир иштирокчилари юртдошимизнинг жасоратини юксак баҳолаб, бу каби эзгу ишлар ёш авлод учун ибрат намунаси бўлишини қайд этдилар.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Отамурод Райимбоевга Президент совғаси — BYD Chazor топширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:35

    Отамурод Райимбоевга Президент совғаси — BYD Chazor топширилди

    Президент билан учрашувда қўшиқ куйлаган ўқувчига машина берилди.

    'Эҳтиёжманд оилаларга 422,4 млрд сўм моддий ёрдам ажратилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Эҳтиёжманд оилаларга 422,4 млрд сўм моддий ёрдам ажратилди

    Биринчи босқичда 616 мингдан ортиқ оила давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватланди.

    'Сурхондарёда 7,1 млрд долларлик 44 та лойиҳа бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:32

    Сурхондарёда 7,1 млрд долларлик 44 та лойиҳа бошланди

    Янги лойиҳалар доирасида 18 минг иш ўрни яратилиб, йирик экспорт ҳажмига эришиш режалаштирилмоқда.

    'Telegram орқали психотроп модда сотганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:20

    Telegram орқали психотроп модда сотганлар ушланди

    Гумонланувчилар гиёҳванд моддаларни бот орқали сотиб, белгиланган жойларга яшириб қолдирган.

    'Тошкентда 10-синф ўқувчиси БМW’да ЙПХ инспекторини уриб юборди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:10

    Тошкентда 10-синф ўқувчиси БМW’да ЙПХ инспекторини уриб юборди

    Вояга етмаган ҳайдовчи автомобилни гувоҳномасиз бошқарган. Ҳолат юзасидан прокуратура текширув бошлади.

    'Президент Жарқўрғондаги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ва таълим шароитлари билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:11

    Президент Жарқўрғондаги “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ва таълим шароитлари билан танишди

    Давлат раҳбари янги уйлар, мактаб ва ўқув марказларидаги имкониятларни кўздан кечирди.