АсосийЖамият

Президент Термизда базалт ишлаб чиқариш лойиҳасини кўздан кечирди

Давлат раҳбари Сурхондарёга ташрифи давомида қиймати 26 млн долларлик базалт маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди.

'Президент Термизда базалт ишлаб чиқариш лойиҳасини кўздан кечирди'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев Термиз туманида жойлашган “Surkhon Sandwich” корхонасида ташкил этилган янги линия йилига 30 минг тонна базалт хомашёси қайта ишлаш қувватига эга. Лойиҳа доирасида 345 млрд сўмлик тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти яратилган.

Маҳсулотлар ички бозор билан бирга Тожикистон ва Афғонистонга ҳам экспорт қилинмоқда. Хомашёнинг 95 фоизи Олтингсой туманидаги конлардан етказиб берилади. Корхонада 200 та доимий иш ўрни яратилган.

Президент маҳсулот сифатини ошириш, маҳаллийлаштириш даражасини кенгайтириш ва экспорт йўналишларини ривожлантириш бўйича топшириқлар берди. Ташриф якунида давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

    Бошқа янгиликлар