АсосийЖамият

Исроилдаги ўзбекистонликлар хавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирилди.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатдаги вазият мураккаблиги сабаб фуқароларни шахсий хавфсизликка жиддий эътибор қаратишга чақирди.

'Исроилдаги ўзбекистонликлар хавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирилди.'ning rasmi

Элчихонага кўра, минтақадаги ҳолат тез ўзгариши мумкин.

 Шу боис Исроил расмий идоралари ва маҳаллий ҳокимият органлари берган кўрсатмаларга қатъий амал қилиш, оммавий тадбирлар ўтказилаётган жойларга бормаслик ҳамда одамлар гавжум ҳудудларда узоқ қолмаслик тавсия этилган.

Шунингдек, саёҳат ва ҳаракатланишни режалаштиришда эҳтиёткор бўлиш, айрим ҳудудларга сафарни вақтинча кечиктириш, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни доимо олиб юриш ва яқинлар билан мунтазам алоқада бўлиш сўралган.

    Бошқа янгиликлар