АсосийДунё

Хоманаий Теҳрондан хавфсиз жойга кўчирилди

Эрон Олий раҳбари Али Хоманаий Исроил ва АҚШ билан боғлиқ эҳтимолий ҳужумлар фонида Теҳрондан олиб чиқилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

'Хоманаий Теҳрондан хавфсиз жойга кўчирилди'ning rasmi

Ҳозирча бу маълумот расман тасдиқлангани йўқ.

Хорижий ОАВ, жумладан Ал Арабия манбаларига кўра, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси объектлари жойлашган ҳудудда кучли портлаш содир бўлган.

Айрим маълумотларда зарба ядровий базалар яқинига теккани ва Олий раҳбар қароргоҳларидан бири зарар кўрган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Эрон расмийлари ҳозирча бу хабарларга муносабат билдирмаган. Қурбонлар ёки етказилган зарар миқдори ҳақида аниқ маълумот йўқ. Вазиятга ойдинлик киритилмоқда.

    Бошқа янгиликлар