АсосийДунё

Трамп Хоманаийнинг ўлганини эълон қилди

Шунингдее, Эрон олий раҳнамоси оиласининг тўрт нафар аъзоси, жумладан, қизи ва невараси АҚШ ва Исроил ҳужумида ҳалок бўлди

'Трамп Хоманаийнинг ўлганини эълон қилди'ning rasmi

АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий ўлдирилганини эълон қилди. Бу ҳақда у ўзининг Trush Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

“Тарихдаги энг ёвуз инсонлардан бири бўлган Хоманаий вафот этди. Бу нафақат Эрон халқи учун, балки барча буюк америкаликлар ҳамда дунёнинг кўплаб мамлакатларида Хоманаий ва унинг қонхўр босқинчи тўдаси томонидан ўлдирилган ёки майиб қилинган инсонлар учун ҳам адолат тантанасидир. У бизнинг разведкамиз ва ўта юқори технологияли кузатув тизимларимиздан қочиб қутула олмади. Исроил билан яқин ҳамкорликда амалга оширилган ишлардан сўнг, на унинг ва на у билан бирга ўлдирилган бошқа раҳбарларнинг қўлидан бирор нарса келмади.

Бу Эрон халқи учун ўз мамлакатини қайтариб олиш учун ягона ва энг буюк имкониятдир. Бизга етиб келаётган хабарларга кўра, кўплаб Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси аъзолари, ҳарбийлар ҳамда бошқа хавфсизлик ва полиция кучлари энди жанг қилишни хоҳламаяптилар ва биздан дахлсизлик сўрашмоқда. Кеча кечқурун айтганимдек: “Ҳозир улар дахлсизлик олишлари мумкин, кейин эса фақат ўлим топадилар!”

Умид қиламанки, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ва полиция Эрон ватанпарварлари билан тинч йўл билан бирлашади ва мамлакатни ўзи лойиқ бўлган буюкликка қайтариш учун бир жамоа бўлиб меҳнат қилади. Бу жараён тез орада бошланиши керак, чунки нафақат Хоманаийнинг ўлими билан, балки бутун мамлакат атиги бир кун ичида жуда катта вайронага айланди, ҳатто ер билан яксон қилинди. Бироқ аниқ нишонга олинган кучли бомбардимонлар бутун ҳафта давомида ёки Яқин Шарқда ва аслида бутун дунёда тинчликка эришиш мақсадимиз амалга ошмагунча тўхтовсиз давом этади! Ушбу масалага эътиборингиз учун раҳмат. Президент Дональд Трамп”, деб ёзди у.

Шунингдек, Эрондаги нашрлар АҚШ ва Исроилнинг зарбаларидан Хоманаийнинг қизи, куёви ва невараси ҳалок бўлганини тасдиқлашмоқда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эронда жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар борми?'ning rasmi

    Дунё Бугун 03:30

    Эронда жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар борми?

    Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот берди.

    'Эрон Олий Раҳбари Оятуллоҳ Хоменеи ўлдиридими?'ning rasmi

    Дунё 28.02.2026 14:43

    Эрон Олий Раҳбари Оятуллоҳ Хоменеи ўлдиридими?

    Исроил ОАВ Эрон Олий Раҳбари Оятуллоҳ Хоменеи Исроил зарбаси натижасида эҳтимол ҳалок бўлган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

    'Саудия Арабистони Эрон зарбаларини кескин қоралади'ning rasmi

    Дунё 28.02.2026 11:01

    Саудия Арабистони Эрон зарбаларини кескин қоралади

    Ар-Риёд Баҳрайн, Иордания, БАА ва Қатар суверенитети бузилганини қоралаб, вазият оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

    '“Озодлик вақти келди” — Трамп эронликларга мурожаат қилди'ning rasmi

    Дунё 28.02.2026 08:19

    “Озодлик вақти келди” — Трамп эронликларга мурожаат қилди

    АҚШ президенти Дональд Трумп Эрон ҳудудида Исроил билан биргаликда ҳарбий амалиёт бошланганини эълон қилиб, эронликларни амалдаги тузумни ағдаришга чақирди.

    'Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларга огоҳлантириш берди'ning rasmi

    Дунё 28.02.2026 08:01

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларга огоҳлантириш берди

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси 28 февраль куни мамлакат ҳудудида кучли ракета ҳужумлари кузатилиши кутилаётгани ҳақида мурожаат йўллади.

    'АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси ойлаб давом этиши мумкин'ning rasmi

    Дунё 28.02.2026 07:50

    АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси ойлаб давом этиши мумкин

    Бу ҳақда Исроил хавфсизлик манбаси 12-каналга маълум қилган.