АсосийДунё

Эрон АҚШ билан музокара ўтказмайди

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Лорижоний Теҳрон Вашингтон билан ҳеч қандай музокара олиб бормаслигини маълум қилди.

'Эрон АҚШ билан музокара ўтказмайди'ning rasmi

Унинг айтишича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг “асоссиз ваъдалар”и Яқин Шарқда беқарорликни кучайтирган ва ҳозир америкалик ҳарбийлар орасида эҳтимолий йўқотишлардан хавотир ортмоқда.

Аслида уруш нимадан бошланди?

Куни кеча, 28 февраль куни Исроил кутилмаган вақтда Эронга қарата ҳаводан зарбалар йўллади. Ушбу зарбалар Эроннинг муҳим объектлари – Президент қароргоҳи, давлат идоралари ва ядро иншоотларига теккани иддао қилинмоқда. Эроннинг “Меҳр” ахборот агентлиги Теҳрондаги Эрон разведка биносига ҳам ҳужум қилинганини ёзган. Дастлабки манбаларга кўра, Эронга ўттиздан ортиқ ракеталар йўлланган бўлиши мумкин.

Орадан бироз вақт ўтиб Исроил Мудофаа кучлари Эронга ҳужумни расман тасдиқлаган. Шунингдек, Мудофаа вазирлиги Исроил фуқароларидан хавфсиз жойга яширинишни сўраган. Мамлакатда шошилинч равишда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Шу орада АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон бўйича операциялар ҳақида 8 дақиқалик баёнот берган ва унда Эронга қилинган ҳужумда АҚШнинг иштирок этганини тасдиқлаган. Унинг қайд этишича, Эронга қилинган ҳарбий операциялар Америка халқини ҳимоя қилиш учун амалга оширилмоқда. У ўз баёнотида эронликларни амалдаги тузумни ағдаришга чақирган.

Трамп Эрон ҳарбий хизматчиларига таслим бўлишни ва бунинг эвазига “иммунитет” олишни таклиф қилди ёки “муқаррар ўлим”ни танлашлари мумкинлигини айтган.

Қолаверса, барча воқеаларни бир четдан кузатиб турган Эрон собиқ валиаҳд шаҳзодаси Ризо Паҳлавий ҳам Эрон халқига мурожаат қилиб, мамлакат учун ҳал қилувчи лаҳзалар келганини таъкидлаган. Шунингдек, у бу сўнгги жанг эканини ва унда Эрон халқи Ислом Республикаси тузуми устидан ғалаба қозонишини таъкидлаган.

Орадан кўп вақт ўтмай энди Эрон Исроил давлати ҳудудига қарата зарба йўллашни бошлади.

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху ҳам ҳужумларни тасдиқлаб, баёнот берган. Унга кўра, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши қўшма операцияси Эрон террор режими келтириб чиқараётган таҳдидни бартараф этишга қаратилган. Нетаняху махсус мурожаатида сўнгги 47 йил давомида Эрон раҳбарияти Исроил ва АҚШга қарши очиқ таҳдидлар қилган ҳамда минтақада зўравонлик сиёсатини юритганини айтган.

Аввалроқ, Эрон давлат телевидениеси Хоманаий Исроил ва АҚШ томонидан ўлдирилганини хабар қилган эди. Эроннинг “Тасним” ахборот агентлиги маълумотларига кўра, у кеча, 28 февраль куни эрталаб ўз ишхонасида ўлдирилган. Оятуллоҳнинг вафоти муносабати билан мамлакат бўйлаб 40 кунлик умумхалқ мотами ва 7 кунлик умумхалқ дам олиш кунлари эълон қилинди.

Шунингдек, Эрон ҳудудига уюштирилган ҳужум чоғида Оятуллоҳнинг оила аъзоларидан тўрт киши – қизи, куёви, набираси ва келинларидан бири ҳам ҳалок бўлган.

Қайд этиш жоиз, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Ислом Республикаси Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг вафоти тасдиқланганидан сўнг, мамлакат “Қуролли кучлари тарихидаги энг шиддатли ҳужум операцияси” бошланганини маълум қилганди.

Шундан сўнг, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси мамлакат Исроил ва АҚШга қарши янги ҳужумлар бошланганини эълон қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ Эронга қарши зарбаларни камайтирмоқчи эмас'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:20

    АҚШ Эронга қарши зарбаларни камайтирмоқчи эмас

    АҚШ ҳарбийлари Эронга қарши кенг кўламли операцияни давом эттиради ва зарбаларни юмшатиш режалаштирилмаяпти.

    'АҚШ ҳамда Эрон ўртасидаги зиддият қачон тугайди?'ning rasmi

    Дунё Бугун 04:13

    АҚШ ҳамда Эрон ўртасидаги зиддият қачон тугайди?

    Трамп Эронга қарши операция қанча давом этишини очиқ айтди.

    'АҚШ ва Исроилдан Эрон бўйича кескин баёнот'ning rasmi

    Дунё 01.03.2026 17:45

    АҚШ ва Исроилдан Эрон бўйича кескин баёнот

    АҚШ ва Исроил раҳбарлари Эрон атрофидаги кескин вазият фонида жамоатчилик эътиборини тортган баёнотлар билан чиқиш қилди.

    'Дубай ва Абу-Дабида йирик ҳужум бошланди'ning rasmi

    Дунё 01.03.2026 11:15

    Дубай ва Абу-Дабида йирик ҳужум бошланди

    Ушбу мудҳиш воқеа ортидан 1 киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳатланди.

    'Хоманаий  қандай ўлим топгани очиқланди'ning rasmi

    Дунё 01.03.2026 09:24

    Хоманаий қандай ўлим топгани очиқланди

    Эрон давлат телевидениеси эфирида у ҳақда “Эрон Ислом инқилоби раҳбари шаҳидликка эришди” деган ибора ишлатилди.

    'Ироқда Садр Хоманаийнинг вафоти муносабати билан 3 кунлик мотам эълон қилди'ning rasmi

    Дунё 01.03.2026 08:46

    Ироқда Садр Хоманаийнинг вафоти муносабати билан 3 кунлик мотам эълон қилди

    Ироқнинг нуфузли диний ва сиёсий етакчиси Муқтада ал-Садр Эрон Олий раҳбари Али Кҳаменеининг вафоти муносабати билан бутун ислом оламига ҳамдардлик билдирди ва мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди.