АсосийЖамият

Прокурор ходими пора билан қўлга тушди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида иш қўзғатилган.

'Прокурор ходими пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Наманган вилояти прокуратураси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 9 минг АҚШ долларини пора сифатида олган пайтда ушланди.

У шахс якка тадбиркорга тегишли дўкондаги жаримани бартараф этиш ва чора кўрилмаслигини таъминлаш учун пул талаб қилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида иш қўзғатилди ва девонхона нозирига қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Фуқаролар шундай қонунбузилиш ҳолатларига дуч келса, Давлат хавфсизлик хизматининг 1520 қисқа рақамига хабар қилишлари мумкин.

    Бошқа янгиликлар