АсосийЖАМИЯТ

“Катта Чимён” тоғида адашиб қолган икки фуқаро қутқарилди

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

'“Катта Чимён” тоғида адашиб қолган икки фуқаро қутқарилди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Катта Чимён” тоғида адашиб қолган икки нафар фуқаро қутқарувчилар ёрдамида хавфсиз ҳудудга олиб чиқилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 8 июнь куни соат 19:35 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига “112” тизими орқали икки нафар фуқаро тоғда сайр қилиб юриб, йўлдан адашиб қолгани ва мустақил равишда пастга туша олмаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабар ортидан ҳодиса жойига ФВВ қутқарувчилари жалб қилиниб, ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган.

Натижада адашиб қолган фуқаролар топилиб, соғ-саломат ҳолда хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мудофаа ишлар органлари фуқаро ходимларининг иш ҳақи икки босқичда оширилади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:37

    Мудофаа ишлар органлари фуқаро ходимларининг иш ҳақи икки босқичда оширилади

    Мазкур маълумот Президент Шавкат Мирзиёевнинг мудофаа соҳасидаги айрим масалаларга бағишланган тақдимот билан танишуви якунлари бўйича маълум қилинди.

    'Навоийда марихуана етиштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:35

    Навоийда марихуана етиштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Фаластинга ёрдам баҳонасида пул жўнатган 8 нафар шахс жазоланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 11:28

    Фаластинга ёрдам баҳонасида пул жўнатган 8 нафар шахс жазоланди

    Суд ҳукмига мувофиқ, жиноят ишида айбдор деб топилган шахсларнинг 7 нафари 3 йилдан 8 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

    'Самарқандда аёл 7 нафар неварасига зўравонлик қилиб келгани аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 08:12

    Самарқандда аёл 7 нафар неварасига зўравонлик қилиб келгани аниқланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув бошланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 07:40

    Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув бошланди

    Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятидаги 4-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсга нисбатан қийноқ қўлланиб, ундан мажбурий кўрсатма олинаётгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан текширув бошланди.

    'Тошкентда икки солиқ инспектори 5 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:14

    Тошкентда икки солиқ инспектори 5 минг доллар пора билан ушланди

    Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.