АсосийЖамият

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди

2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбарияти номига Париж шаҳридан нуфузли халқаро меъморий мукофот — Prix Versailles танлов қўмитасидан расмий мактуб келиб тушди.

'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди'ning rasmi

Мактубда Ислом цивилизацияси маркази 2026 йил учун дунёдаги энг гўзал музейлар глобал рўйхатига киритилгани маълум қилинган. Ушбу рейтинг инновационлик, креатив ёндашув, миллий меросни акс эттириш ҳамда экологик самарадорлик каби қатъий мезонлар асосида шакллантирилади. Prix Versailles бош котиби Жером Гуаден ўз мактубида мазкур саралаш муносабати билан самимий табриклар йўллаб, Марказнинг 2026 йилги рўйхатда иштирокини тасдиқлаш бўйича расмий йўриқномани ҳам тақдим этган.

Prix Versailles — замонавий меъморий, маданий ва эстетик муҳитни шакллантираётган энг илғор лойиҳаларни ҳар йили эътироф этувчи дунёдаги энг нуфузли мукофотлардан бири ҳисобланади. Ислом цивилизацияси марказининг мазкур рўйхатга киритилиши унинг концепцияси, рамзий маънодорлиги ҳамда Евроосиё гуманитар макони ривожига қўшаётган ҳиссасининг халқаро миқёсда эътироф этилганини англатади.

Расмий хабарга кўра, Марказ нафақат 2026 йилнинг энг гўзал музейлари рўйхатига киритилган, балки 2026 йил учун учта олий жаҳон унвонларидан бирига даъвогарлик қилиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритган. Булар — Grand Prix Versailles, «Интерьер» номинацияси ёки «Экстерьер» номинациясидир. Жаҳон унвонлари соҳибларини тантанали эълон қилиш маросими 2026 йил якунида Париж шаҳридаги ЮНЕСКО қароргоҳида ёки Мукофот котибияти томонидан белгиланадиган бошқа қабул қилувчи шаҳарда ўтказилиши режалаштирилган.

«Prix Versailles глобал рўйхатига киритилиши Марказнинг минтақанинг меъморий доминантаси ва Ўзбекистоннинг замонавий маданий юксалиш рамзи сифатидаги мақомини янада мустаҳкамлайди. Ушбу қарор мамлакатимиз Президенти муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг муаллифлик лойиҳаси замонавий музей ва маданий ташаббуслар орасида энг аҳамиятлиларидан бири сифатида юксак баҳоланганини тасдиқлайди», — дейди Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов.

Унинг таъкидлашича, Марказ бугуннинг ўзидаёқ Марказий Осиёдаги энг йирик гуманитар ва илмий-маданий мажмуа сифатида жаҳонда тан олинган.

Бунга Ислом цивилизацияси марказининг Smithsonian Magazine, BBC Travel, BBC History ва National Geographic каби нуфузли халқаро нашрлар ва рейтингларда эътироф этилгани яққол далил бўлади. Бу эса Марказни Lucas Museum of Narrative Art (Лос-Анжелес), National Geographic Museum of Exploration (Вашингтон, D.C.), London Museum (Лондон) каби жаҳон миқёсидаги йирик музей ташаббуслари билан бир қаторга қўяди. Аввалроқ CNN телеканали Ислом цивилизацияси марказини «замонавий даврнинг энг кўламли маданий лойиҳаларидан бири» дея таърифлаб, унинг ўзига хос фазовий кўрсаткичларини алоҳида таъкидлаган: иншоот ўз ўлчамлари жиҳатидан машҳур Hollywood ёзувидан тўрт баробар баланд ва Оқ уйдан етти баробар каттадир.

Бундай халқаро эътироф Ўзбекистоннинг жаҳон маданий харитасидаги ўрни изчил мустаҳкамланаётганини яққол намоён этади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг очилиши 2026 йил март ойига режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Эрон Олий раҳбари вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:30

    Шавкат Мирзиёев Эрон Олий раҳбари вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён номига йўллаган мактубида Эрон Олий раҳбари Али Хоманаийнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этди.

    'Эрон дунёдаги энг йирик нефть мажмуасига зарба берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:37

    Эрон дунёдаги энг йирик нефть мажмуасига зарба берди

    Ҳодиса оқибатида объект ҳудудида ёнғин юзага келган.

    'Прокурор ходими пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:42

    Прокурор ходими пора билан қўлга тушди

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида иш қўзғатилган.

    'Ўзбекистон ТИВ фуқароларга Яқин Шарққа сафарларни кечиктиришни тавсия қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:29

    Ўзбекистон ТИВ фуқароларга Яқин Шарққа сафарларни кечиктиришни тавсия қилди

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги вазият кескинлашаётгани сабаб фуқароларни хорижга чиқиш масаласида эҳтиёткор бўлишга чақирди.

    'Эронга қарши урушда уч нафар америкалик ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:31

    'Умрадаги ўзбекистонликлар учун махсус қайтариш рейслари йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:20

    Умрадаги ўзбекистонликлар учун махсус қайтариш рейслари йўлга қўйилади

    “Uzbekistan Airways” Умра дастури доирасида Саудия Арабистонига олиб борилган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун махсус рейслар ташкил этилишини маълум қилди.