АсосийЖамият

Қўқондаги уйда газ нимадан портлагани аниқланди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қўқондаги уйда бир кишининг ҳалок бўлишига олиб келган газ портлашига нима сабаб бўлганини маълум қилди.

'Қўқондаги уйда газ нимадан портлагани аниқланди'ning rasmi

“Мутахассислар томонидан ўрганиш жараёнида аниқландики, ушбу чақнаш содир бўлган хонадонда уй эгаси газ плитасидан фойдаланган пайтда носоз ва ностандарт шлангдан фойдаланган ва бу охир-оқибат ўша катта фожиага сабаб бўлди”, деди вазирлик ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов.

​ФВВ вакили газ аниқловчи анализатор, яъни агар хонага газ сизиб чиқса, манбаини ўчирадиган қурилма ҳақида ҳам маълумот берди.

Бу автоматлашган тизим ва энг хавфсиз ҳисобланишини  қайд этди. Қўқондаги портлаш “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйда газ портлаши 25 февраль куни содир бўлиб, ёнғин келиб чиққанди.

Бахтсиз ҳодиса сабаб мазкур уйда истиқомат қилган, 2007 йилда туғилган фуқаро бетон қоплама (плита) босиб қолиши сабабли оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а” банди (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши Тергов департаменти томонидан назоратга олинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Damas пиёдалар йўлагидан ўтаётган 18 ёшли қизни уриб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:42

    Damas пиёдалар йўлагидан ўтаётган 18 ёшли қизни уриб кетди

    Ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Йўл ҳаракат хавфсизлик бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари бошланган.

    'Қатарда ўзбекистонлик 11 ёшли бола ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:17

    Қатарда ўзбекистонлик 11 ёшли бола ҳалок бўлди

    Болакайнинг ўлимига нима сабаб бўлган?

    '21 ёшдан сўнг никоҳдан ўтганлар молиявий қўллаб-қувватланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:17

    21 ёшдан сўнг никоҳдан ўтганлар молиявий қўллаб-қувватланади

    Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев танишган аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини янада кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ҳамда янги ташаббуслар қаторида келтирилган.

    'Энди педофиллар умрбодга қамаладими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:13

    Энди педофиллар умрбодга қамаладими?

    Президент Шавкат Мирзиёев аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини янада кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ҳамда янги ташаббуслар билан танишди.

    'Ўзбекистон ва АҚШ стратегик шериклигини чуқурлаштиради'ning rasmi

    Жамият 03.03.2026 17:36

    Ўзбекистон ва АҚШ стратегик шериклигини чуқурлаштиради

    Ташқи ишлар вазири ўринбосари мамлакатимиздаги Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жонатан Ҳеник билан учрашди.

    'Ўзбекистон аэропортларидан Яқин Шарққа парвозлар вақтинча тўхтатилди'ning rasmi

    Жамият 03.03.2026 16:41

    Ўзбекистон аэропортларидан Яқин Шарққа парвозлар вақтинча тўхтатилди

    Яқин Шарқдаги кескин вазият сабаб қатор давлатларга амалга ошириладиган авиақатновлар вақтинча бекор қилинди. Чекловлар муддати ҳозирча очиқланмаган.