АсосийЖамият

Damas пиёдалар йўлагидан ўтаётган 18 ёшли қизни уриб кетди

Ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Йўл ҳаракат хавфсизлик бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари бошланган.

'Damas пиёдалар йўлагидан ўтаётган 18 ёшли қизни уриб кетди'ning rasmi

Тошкентнинг Бектемир туманида Дамас пиёдалар йўлагини кесиб ўтаётган 18 ёшли фуқарони уриб, учириб юборди. Бу ҳақда “Миллар” маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 март куни соат 08:15 ларда Бектемир туманида 2007 йилда туғилган 19 ёшли ҳайдовчи Дамас русумли автомашинасини бошқариб кетаётганда, пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган, 2008 йилда туғилган пиёдани уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Воқега етиб келган тез ёрдам ходимлари унга дарҳол тиббий ёрдам кўрсатишган.  

Ушбу йўл транспорт ҳодисасидан сўнг пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Йўл ҳаракат хавфсизлик бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари бошланган.

    Бошқа янгиликлар