АсосийЖамият

Дубай ва Тошкент орасидаги парвозлар босқичма-босқич тикланадиган бўлди

Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

'Дубай ва Тошкент орасидаги парвозлар босқичма-босқич тикланадиган бўлди'ning rasmi

Қайд этилишича, Жорий йилнинг 4 март кунидан бошлаб Тошкент-Дубай ва Дубай-Тошкент йўналишлари бўйича “UzAirways”, “CentrumAir” ҳамда “Қанот Шарқ” авиакомпаниялари томонидан амалга ошириладиган рейслар босқичма-босқич тикланади.

Парвозлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

“UzAirways” ҲЙ333 Тошкент-Дубай – 2026 йил 4 март куни соат 08:30 да (жадвал асосида); ҲЙ334 Дубай-Тошкент – 2026 йил 4 март куни соат 12:30 да (жадвал асосида).

“CentrumAir” C6-351 Тошкент-Дубай – 2026 йил 4 март куни соат 05:30 да (жадвал асосида); C6-352 Дубай-Тошкент – 2026 йил 4 март куни соат 10:25 да (жадвал асосида).

“Қанот Шарқ” ҲҲ901 Тошкент-Дубай (ДWC) – 2026-йил 4 март куни соат 05:10 да (жадвал асосида); ҲҲ902 Дубай-Тошкент – 2026-йил 4 март куни соат 10:30 да (жадвал асосида).

Бундан ташқари, “CентрумАир” авикомпанияси 5 март куни маҳаллий вақт билан 10:40 да C6352 рақамли Дубай-Тошкент йўналишида махсус рейс амалга оширади. Ушбу рейсга 2-3-4 март кунлари Дубай-Тошкент йўналиши бўйича бекор қилинган рейс йўловчилари қабул қилинади.

    Бошқа янгиликлар