АсосийДунё

Яқин Шарқдаги можаро ортидан Европа ва қўшни давлатларда ёқилғи қимматлади

ЕИ мамлакатлари, Украина ва Молдовада бензин ҳамда газ нархлари кескин ўсди.

'Яқин Шарқдаги можаро ортидан Европа ва қўшни давлатларда ёқилғи қимматлади'ning rasmi

Яқин Шарқдаги вазият фонида Европа бозорида энергия ресурслари нархи ошди. АҚШ ва Исроил операцияси бошланганидан сўнг Европада газ нархи қарийб 50 фоизга кўтарилган. Шунингдек, Brent русумидаги нефть нархи 2024 йил июлидан бери илк бор баррели 83 доллардан ошди.

Эстония ва Литвада АИ-95 бензини нархи бир неча соат ичида ўнлаб центга қимматлаётгани қайд этилмоқда. Германияда эса 27 февралдан буён 50 литрли бакни тўлдириш қиймати 6–9 еврога ошган.

Украинада ҳам ёқилғи бозорида кескин ўзгариш кузатилмоқда: ҳафта бошидан бери бензин нархи 20 фоизга ошган. 3 март куни бир кечада нарх 2 гривнага кўтарилган. АЁҚШларда ҳайдовчилар эрталабдан навбатга туриб, эҳтимолий қимматлашувдан олдин бакларни тўлдиришга уринмоқда.

Молдовада эса АИ-95 бензини бир литри қарийб 30 лейга етди — бу сўнгги бир йилдаги энг юқори кўрсаткич. Дизель ёқилғиси эса 21,21 лейгача кўтарилган. Расмий маълумотларга кўра, мамлакат омборларида бензин захираси 23 кунга, дизель 13 кунга ва табиий газ 24 кунга етади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Дангал” фильми  қандай қилиб дунё рекордини ўрнатди?'ning rasmi

    Дунё 04.03.2026 17:23

    “Дангал” фильми қандай қилиб дунё рекордини ўрнатди?

    Ҳинд киносида “Бааҳубали” ёки “Пушпа” каби йирик лойиҳалар бор. Аммо дунё бўйича энг катта даромад келтирган филм деганда бир ном тилга олинади. Бу ном “Дангал”.

    '“Европа давлатлари урушга қўшилса, уларга зарба берилади” — Теҳрон'ning rasmi

    Дунё 04.03.2026 15:04

    “Европа давлатлари урушга қўшилса, уларга зарба берилади” — Теҳрон

    Европаликларнинг Эронга қарши ҳар қандай ҳаракати "уруш ҳаракати" сифатида баҳоланиши маълум қилинди.

    'Фердинанд Дубайда дрон ҳужумидан ҳимояланганини айтди'ning rasmi

    Дунё 04.03.2026 09:41

    Фердинанд Дубайда дрон ҳужумидан ҳимояланганини айтди

    Ўтган йили оиласи билан Дубайга кўчиб ўтган собиқ “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Рио Фердинанд Эрон дрон ҳужумлари сабаб уйларининг ертўласида яширинишга мажбур бўлганини маълум қилди.

    'Али Хоминаийнинг ўғли Эроннинг янги раҳбари бўлгани айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё 04.03.2026 05:05

    Али Хоминаийнинг ўғли Эроннинг янги раҳбари бўлгани айтилмоқда

    Ҳозирча ушбу маълумотни Эрон расмийлари ва ОАВ бу маълумотни расман тасдиқлагани йўқ.

    'Трамп Эронга жуда қаттиқ зарба берганини айтди'ning rasmi

    Дунё 04.03.2026 04:48

    Трамп Эронга жуда қаттиқ зарба берганини айтди

    АҚШ Президенти бу гапларни Оқ уйда Германия канцлери Фридрих Мерц билан учрашув чоғида билдирган.

    'Эрон АҚШнинг Қувайтдаги ҳарбий базасига берган зарбаси оқибатида неча нафар аскар ҳалок бўлгани очиқланди'ning rasmi

    Дунё 03.03.2026 14:54

    Эрон АҚШнинг Қувайтдаги ҳарбий базасига берган зарбаси оқибатида неча нафар аскар ҳалок бўлгани очиқланди

    Тармоқларга cиздирилган ушбу маълумотни АҚШ Марказий қўмондонлиги тасдиқлаган.