АсосийЖамият

Ҳусанов “Ноттингем”га қарши ўйинда захирадан тушди

Англия Премьер-лигасининг 29-турида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Ноттингем Форест” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

'Ҳусанов “Ноттингем”га қарши ўйинда захирадан тушди'ning rasmi

Ушбу учрашувда ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушди.

4 март куни бўлиб ўтган баҳсда ҳисоб 31-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Антуан Семеньо томонидан очилди. Иккинчи бўлимда эса “Ноттингем Форест” ярим ҳимоячиси Морган Гиббс-Уайт 56-дақиқада жавоб голини киритди. Орадан олти дақиқа ўтиб, Родри “Манчестер Сити”ни яна олдинга олиб чиқди.

76-дақиқада Эллиот Андерсон меҳмонлар ҳисобни яна тенглаштирди. Шундан сўнг жамоа бош мураббийи ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида Райан Аит-Нурини алмаштириб, унинг ўрнига Абдуқодир Ҳусановни майдонга туширди. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.

“SofaScore” статистик порталига кўра, 77-дақиқада майдонга тушган Ҳусанов 13 дақиқа ҳаракат қилди ва унинг ўйини 6,7 баллга баҳоланди. У шу вақт ичида 9 та узатманинг 8 тасини аниқ амалга оширган.

Айни пайтда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 67 очко билан “Арсенал” пешқадамлик қилмоқда. “Манчестер Сити” эса 60 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

    Бошқа янгиликлар