АсосийЖамият

Ангренда итларни сўйиб келган икки эркак 15 суткага қамалди

Улар ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

'Ангренда итларни сўйиб келган икки эркак 15 суткага қамалди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида доимий равишда ит сўйиб келган икки нафар эркак қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий манбалар хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳолат 27 февраль куни аниқланган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода икки нафар шахс итларни сўяётгани акс этган. Кейинчалик улар бундай ишни мунтазам равишда амалга ошириб келгани маълум бўлган.

Ҳолатдан хабар топган фуқаролар дарҳол ички ишлар органларига мурожаат қилган. Шундан сўнг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан шахслар аниқланиб, уларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ангрен шаҳар суди қарорига кўра, улар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси 2-қисми — ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишда айбдор деб топилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар