АсосийДунё

Эроннинг ерости “ракета шаҳарлари” АҚШ ва Исроил зарбалари учун асосий нишонга айланди

Ҳарбийлар маълумотига кўра, бир неча кун ичида юзлаб ракета ва учириш қурилмалари йўқ қилинган.

'Эроннинг ерости “ракета шаҳарлари” АҚШ ва Исроил зарбалари учун асосий нишонга айланди'ning rasmi

Эроннинг ер остида қурилган ва ракета арсеналини яширишга мўлжалланган “ракета шаҳарлари” АҚШ ва Исроил зарбалари учун асосий нишонлардан бирига айланмоқда. Бу ҳақда Тҳе Wалл Стреэт Жоурнал нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳарбий самолётлар ва дронлар туннел мажмуаларидан чиқаётган ракета учириш қурилмаларини нишонга олмоқда. Шунингдек, бункерларни ёриб киришга мўлжалланган кучли бомбалар туннел кириш жойлари ҳамда ер устидаги инфратузилмага зарба бермоқда.

АҚШ қўмондонлари маълумотига кўра, ҳужумлар натижасида юзлаб ракеталар, учириш қурилмалари ва дронлар йўқ қилинган. Сўнгги тўрт кун ичида Эрон томонидан амалга оширилган ракета учиришлар сони тахминан 86 фоизга камайгани қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар