1 мартдан 5 март куни соат 10:00 ҳолатига қадар, Ўзбекистонга жами 9 361 киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) хабар берди.
Унга кўра, Саудия Арабистонидан мунтазам ҳамда қўшимча чартер рейслар орқали 8 114 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қайтарилган.
Бирлашган Араб Амирликларидан 1192 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинган. Эрондан 23 нафар, Баҳрайндан эса 25 нафар, Уммондан 7 нафар фуқаро мамлакатга хавфсиз етказилган.
Айни пайтда эвакуация асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлиб турган мамлакатлардан амалга оширилган. Минтақанинг бошқа давлатларида ҳаво ҳудуди очилиши билан мазкур тадбирлар тезкор равишда ташкил қилиниши ва давом эттирилиши айтилган.
“Фуқароларимизни хотиржамликни сақлашга, ваҳимага берилмасликка ва вазмин ҳаракатланишга чақирамиз. Шунингдек, айни пайтда хорижда бўлиб турган юртдошларимиздан мазкур мамлакатнинг ички қоидалари ва талабларига қатъий риоя этиш ҳамда фақат Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ва дипломатик ваколатхоналари томонидан тарқатилаётган расмий ахборотга амал қилиш сўралади”, дейилади ТИВ бер






