Маълумотларга кўра, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида бўлиб, уни тайёрлаш қиймати ўртача 118 минг 381 сўмни ташкил этган. Фарғона вилоятида 116 минг 256 сўм, Самарқанд вилоятида эса 114 минг 383 сўм атрофида баҳоланган.
Энг арзон кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган бўлиб, у ерда 1 килограмм палов тайёрлаш учун ўртача 98 минг 927 сўм талаб этилади. Сирдарё вилоятида 105 минг 337 сўм, Андижон вилоятида эса 106 минг 984 сўмни ташкил этган.
Ҳисоб-китобларга кўра, 1 килограмм палов тайёрлаш учун 0,3 литр кунгабоқар ёғи, 300 грамм пиёз, 700 грамм мол гўшти, 1 килограмм сабзи, 1 килограмм гуруч, 100 грамм нўхат, 10 грамм зира ва 20 грамм ош тузи сарфланади.
Қўмита таъкидлашича, мазкур ҳисоб-китоблар фақат палов тайёрлаш учун зарур маҳсулотлар нархи асосида тузилган бўлиб, ҳудудларда сотилаётган тайёр палов нархини англатмайди.






