АсосийЖамият

Пастдарғомда судья пора билан қўлга тушди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида фуқаролик ишлари бўйича судья 300 АҚШ доллари пора олган вақтида ушланди.

'Пастдарғомда судья пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари прокуратура органлари ва Судьялар олий кенгаши билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда Пастдарғом туман фуқаролик ишлари суди судьяси ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 У алимент ишини даъвогар фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилгани айтилмоқда.

Ҳозирда судьяга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар