АсосийЖамият

Президент: “Бу йил 1,5 млн аёлни даромадли қилишни мақсад қилганмиз”

Шавкат Мирзиёев 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда аёлларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини ошириш ва таълим имкониятларини кенгайтириш бўйича янги ташаббусларни маълум қилди.

'Президент: “Бу йил 1,5 млн аёлни даромадли қилишни мақсад қилганмиз”'ning rasmi

Президент нутқида қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш бўйича янги тизим шакллантирилган. Эндиликда аёллар манфаатларига таъсири баҳоланмасдан туриб бирор қонун қабул қилинмайди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, сўнгги йилларда мамлакатда 230 мингга яқин аёл тадбиркорлар шаклланган, 12 минг нафар фермер аёл фаолият юритмоқда, 6 мингдан ортиқ олима илм-фан ривожига ҳисса қўшмоқда. Шунингдек, ўтган йили спорт мусобақаларида ўзбекистонлик қизлар 167 та олтин, 193 та кумуш ва 243 та бронза медални қўлга киритган.

Нутқда аёллар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Маълум қилинишича, ўтган йили хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун 23,5 триллион сўм кредит ажратилган ва бу орқали 425 мингдан ортиқ аёл бизнесга жалб қилинган.

Президентга кўра, жорий йилда 166 минг нафар аёл замонавий касб ва тадбиркорликка, яна 100 минг нафари IT соҳасига ўқитилади. Бундан ташқари, “Даромадли аёл” дастури орқали 50 минг нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланади, “Ҳамроҳ” дастури доирасида эса аёлларнинг 3 мингта лойиҳасига жами 1 триллион сўм маблағ ажратилади.

Шунингдек, янги ўқув йилидан эҳтиёжманд оилалардаги қизлар учун давлат грантлари сони икки баравар оширилиб, 4 мингтагача етказилиши билдирилди. Яна бир ташаббусга кўра, аёлларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили камида 10 та йўналишда стартап танловлари ўтказилиб, ҳар бир йўналиш ғолибига 500 миллион сўмгача грант берилади.

Президент нутқида аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши муросасиз муҳит яратиш стратегик вазифа экани ҳам қайд этилди. Шу билан бирга, жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган аёлларни ижтимоий ҳаётга қайтариш мақсадида “Янги ҳаёт” дастури йўлга қўйилиши маълум қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Яшнободдаги ёнғин бозорда эмас — омборхонада содир бўлган'ning rasmi

    Жамият 29.04.2026 16:47

    Яшнободдаги ёнғин бозорда эмас — омборхонада содир бўлган

    Ёнғин бозор ҳудудига яқин жойда юз бергани сабабли ижтимоий тармоқларда хабар нотўғри талқин қилинган.

    'Тошкентда норқотик тарқатган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият 29.04.2026 15:28

    Тошкентда норқотик тарқатган шахс ушланди

    Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    'WOSCU ва Ислом цивилизацияси маркази Буюк Британиядан йўқолган меросни қайтаришга эришди'ning rasmi

    Жамият 29.04.2026 12:58

    WOSCU ва Ислом цивилизацияси маркази Буюк Британиядан йўқолган меросни қайтаришга эришди

    Лондонда, Ўзбекистон Республикасининг Элчихонасида буюк давлат арбоби ва саркарда Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган “Буюк Темурийлар тарихи ва маданий мероси” мавзусида халқаро медиа-тадбир бўлиб ўтди.

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият 29.04.2026 11:06

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 30 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Самарқандда болани калтаклаган тарбиячи ишдан бўшатилди'ning rasmi

    Жамият 29.04.2026 11:01

    Самарқандда болани калтаклаган тарбиячи ишдан бўшатилди

    Хусусий боғчада содир бўлган ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда.

    'Тошкент вилоятида зарарли дастурлар сотган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият 29.04.2026 10:56

    Тошкент вилоятида зарарли дастурлар сотган шахс ушланди

    “Telegram” орқали APK-файллар тарқатган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди.