АсосийЖамият

Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланди

Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар органларига хабар берилган ва ҳозирда воқеа бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

'Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланди'ning rasmi

Ўзбекистон туманида хизмат вазифасини бажараётган сув таъминоти ходимига нисбатан тажовузкорлик қилиниб, у калтаклангани ҳамда хизмат автомашинасига зарар етказилгани маълум қилинди.

Фарғона сув таъминоти АЖ ахборот хизматига кўра, вилоят ҳудудларида дебитор қарздорликлар ва ноқонуний уланишларни аниқлаш мақсадида назорат рейдлари ўтказилмоқда.

9 март куни Ўзбекистон туманида туман сув таъминоти филиали инспектори ҳамда мижозлар бўлими бошлиғи хизмат вазифасини бажараётган пайтда айрим фуқаролар уларга нисбатан тажовузкор ҳаракатлар содир этган.

Ҳодиса давомида инспектор калтакланган, шунингдек хизмат автомашинасига ҳам шикаст етказилган.

Жабрланган ходимга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар органларига хабар берилган ва ҳозирда воқеа бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қашқадарёни ривожлантириш бўйича 2026 йилга вазифалар муҳокама қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:26

    Қашқадарёни ривожлантириш бўйича 2026 йилга вазифалар муҳокама қилинди

    Президент бошчилигида ўтган йиғилишда вилоятда саноат, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва туризмни ривожлантириш бўйича янги режалар кўриб чиқилди.

    'Тошкентда эркак танишини аёвсиз калтаклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:18

    Тошкентда эркак танишини аёвсиз калтаклади

    Яккасарой туманида икки таниш ўртасидаги жанжал калтаклаш билан якунланди.

    'Навоийда Kia ва Chery тўқнашувида 5 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:14

    Навоийда Kia ва Chery тўқнашувида 5 киши ҳалок бўлди

    Улардан 3 нафари бир оила аъзолари бўлган.

    'Трампнинг маслаҳатчилари уни Эронга қарши урушдан чиқиш йўлини топишга ундамоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:28

    Трампнинг маслаҳатчилари уни Эронга қарши урушдан чиқиш йўлини топишга ундамоқда

    Маслаҳатчилар нефть нархларининг ошиши ва узоқ давом этадиган можаро сиёсий норозиликка сабаб бўлиши мумкинлигидан хавотирда.

    'Қишлоқ хўжалиги вазирлиги совуқдан  асраш бўйича тавсиялар берди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:07

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги совуқдан асраш бўйича тавсиялар берди

    Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, айрим ҳудудларда қор ёғиши ортидан мутахассислар деҳқон ва фермерларга экинларни совуқдан ҳимоя қилиш чораларини тавсия қилди.

    'Индонезияда чиқиндихона қулаб тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:25

    Индонезияда чиқиндихона қулаб тушди

    Ҳодиса ортидан 7 киши ҳалок бўлди.