АсосийБу қизиқ

Бугун қайси ҳудудларда қор ёғади?

“Ўзгидромет” 11 март, чоршанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

'Бугун қайси ҳудудларда қор ёғади?'ning rasmi

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси бироз қор ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-10 даража совуқ, Устюртда кечаси 11-13 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, Навоий вилояти чўл ҳудудида 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-3 даража совуқ, кундузи 2-5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечаси Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 9-14 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (асосан қор кўринишида), айрим жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар