АсосийЖамият

2000 йилдан буён метродан фойдаланувчилар сони қарийб 2,3 баробарга ошди

2025-йилда Тошкент метрополитени орқали жами 286,8 млн нафар йўловчи ташилган.

'2000 йилдан буён метродан фойдаланувчилар сони қарийб 2,3 баробарга ошди'ning rasmi

Бу кўрсаткич 2000-йилга нисбатан 161,1 млн нафарга кўп бўлиб, қарийб 2,3 баробарга ошган.

2000-йилда метрополитендан фойдаланган йўловчилар сони 125,7 млн нафарни ташкил этган.

Йиллар кесимида кўрсаткичлар турлича ўзгарган. Хусусан, 2006–2016-йилларда йўловчилар сони пасайиш кузатилган.

2020-йилда эса пандемия сабаб кескин тушиб, 38,8 млн нафарни ташкил этган.

Кейинги йилларда эса кўрсаткич тез ўсиб, 2023-йилда 172 млн, 2024-йилда 270,3 млн ва 2025-йилда 286,8 млн нафарга етган.

    Бошқа янгиликлар