АсосийЖамият

Қирғизистонга яширинча олиб кетилаётган олтин қуймалар тўхтатилди

Фарғона вилоятида Қирғизистонга ноқонуний олиб чиқилмоқчи бўлган олтин қуймалар аниқланди.

'Қирғизистонга яширинча олиб кетилаётган олтин қуймалар тўхтатилди'ning rasmi

Маълум қилинишича, Фарғона туманида яшовчи 1996 йилда туғилган шахс бошқарувидаги “Дамас” русумли автомобиль Водил-авто чегара божхона пости орқали Қирғизистонга чиқиш вақтида текширувдан ўтказилган.

Текширув жараёнида автомашина кузови ичига яширилган 4 дона ностандарт шаклдаги олтин қуймалар топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Экспертизага кўра, олтин қуймаларнинг соф оғирлиги 1 кг 232 грамм бўлиб, умумий қиймати 2 млрд 182 млн 466 минг сўмни ташкил этади.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодекси 182-моддаси (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар