АсосийЖамият

АҚШ Исроилдан Эроннинг нефть объектларига зарба бермасликни сўради

АҚШ бунга бир неча сабабни келтирган.

'АҚШ Исроилдан Эроннинг нефть объектларига зарба бермасликни сўради'ning rasmi

Америка Қўшма Штатлари Исроилдан Эрондаги энергетика объектлари, хусусан нефть инфратузилмасига зарбаларни тўхтатишни юқори сиёсий даражада сўрагани маълум бўлди. Бу ҳақда манбаларга таяниб Axios хабар берди.

Маълумотларга кўра, 7 март куни Исроил авиацияси Теҳрон ҳамда унга яқин Караж шаҳридаги нефть омборларига зарбалар берган. Натижада Эрон пойтахтида нефть базаларида юзага келган ёнғинлар оқибатида ҳавога кўтарилган ифлослантирувчи заррачалар сабаб “қора ёмғир” кузатилган.

Исроил расмийларидан бирининг айтишича, Доналд Трумп маъмурияти Исроилдан Эроннинг нефть объектларига режалаштирилаётган ҳар қандай ҳужум ҳақида олдиндан огоҳлантиришни ҳам сўраган. АҚШ бунга бир неча сабабни келтирган: бундай зарбалар Эрон фуқароларига зарар етказиши, урушдан кейин Эрон нефть сектори билан ҳамкорлик қилиш режалари ҳамда бу ҳаракатлар Теҳрон томонидан Форс кўрфази давлатларининг энергетика инфратузилмасига жавоб ҳужумларини келтириб чиқариши мумкинлиги.

Ахиос таъкидлашича, можаро бошланганидан бери АҚШ илк бор Исроил ҳарбий ҳаракатларини чеклашга уринмоқда. Шунингдек, Вашингтон Эрон нефть объектларига янги зарбалар жаҳон нефть нархининг кескин ошишига олиб келишидан хавотир билдирмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда “Gelik”ни 200 км/соат тезликда бошқарган ҳайдовчи ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:49

    Тошкентда “Gelik”ни 200 км/соат тезликда бошқарган ҳайдовчи ушланди

    Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс моддалари билан баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча жарима майдончасига олинди.

    'Ўзбекистонда балиқ овлаш маълум муддатга тақиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:58

    Ўзбекистонда балиқ овлаш маълум муддатга тақиқланди

    Тақиқланган муддат ва ҳудудларда балиқ овлаш маъмурий ва жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкин.

    '2 ойда 8 та ғайриқонуний нарколаборатория фош қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:23

    2 ойда 8 та ғайриқонуний нарколаборатория фош қилинди

    Энг кўп топилган моддалар қаторида “гашиш” бор.

    'Қозоғистон Яқин Шарқдан 8,5 мингдан ортиқ фуқаросини эвакуация қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:10

    Қозоғистон Яқин Шарқдан 8,5 мингдан ортиқ фуқаросини эвакуация қилди

    Қозоғистон Яқин Шарқдаги кескин вазият фонида хориждаги фуқароларини эвакуация қилиш ишларини давом эттирмоқда.

    'Қирғизистонга яширинча олиб кетилаётган олтин қуймалар тўхтатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:29

    Қирғизистонга яширинча олиб кетилаётган олтин қуймалар тўхтатилди

    Фарғона вилоятида Қирғизистонга ноқонуний олиб чиқилмоқчи бўлган олтин қуймалар аниқланди.

    '2000 йилдан буён метродан фойдаланувчилар сони қарийб 2,3 баробарга ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:19

    2000 йилдан буён метродан фойдаланувчилар сони қарийб 2,3 баробарга ошди

    2025-йилда Тошкент метрополитени орқали жами 286,8 млн нафар йўловчи ташилган.