АсосийЖамият

72 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилинди

Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

'72 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилинди'ning rasmi

Қўшма Штатлар бугун Ўзбекистонга рейс амалга ошириб, мамлакатда қолиш учун қонуний рухсатга эга бўлмаган 72 нафар ўзбекистонликни қайтариб юборди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, мазкур парвоз АҚШнинг чегара хавфсизлигини таъминлаш ва ноқонуний иммиграцияга чек қўйиш бўйича навбатдаги тадбирларидан бири ҳисобланади. Президент Дональд Трумп лавозимга киришганидан буён 1000 дан ортиқ ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинган.

Элчихона таъкидлашича, АҚШ ҳудудига ноқонуний кирган шахслар қамоқ жазосига тортилиши ва мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин. Шу билан бирга, АҚШ ҳукумати Ўзбекистон билан депортация тадбирларини амалга оширишда ҳамкорлик учун чуқур миннатдорлигини билдирган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Блогер Сирожиддин Одилов фирибгарликда гумонланиб қамоққа олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:59

    Блогер Сирожиддин Одилов фирибгарликда гумонланиб қамоққа олинди

    Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумотига кўра, блогер Сирожиддин Одилов фирибгарлик ва пора бериш билан боғлиқ ҳолатда гумонланиб қамоққа олинди.

    'Тошкентда “Gelik”ни 200 км/соат тезликда бошқарган ҳайдовчи ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:49

    Тошкентда “Gelik”ни 200 км/соат тезликда бошқарган ҳайдовчи ушланди

    Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс моддалари билан баённома расмийлаштирилиб, автомашина вақтинча жарима майдончасига олинди.

    'Ўзбекистонда балиқ овлаш маълум муддатга тақиқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:58

    Ўзбекистонда балиқ овлаш маълум муддатга тақиқланди

    Тақиқланган муддат ва ҳудудларда балиқ овлаш маъмурий ва жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкин.

    '2 ойда 8 та ғайриқонуний нарколаборатория фош қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:23

    2 ойда 8 та ғайриқонуний нарколаборатория фош қилинди

    Энг кўп топилган моддалар қаторида “гашиш” бор.

    'Қозоғистон Яқин Шарқдан 8,5 мингдан ортиқ фуқаросини эвакуация қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:10

    Қозоғистон Яқин Шарқдан 8,5 мингдан ортиқ фуқаросини эвакуация қилди

    Қозоғистон Яқин Шарқдаги кескин вазият фонида хориждаги фуқароларини эвакуация қилиш ишларини давом эттирмоқда.

    'АҚШ Исроилдан Эроннинг нефть объектларига зарба бермасликни сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:27