АсосийЖамият

Электр ва газга ноқонуний уланиш учун жазо кучайтирилди

Бу бўйича Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритилди.

'Электр ва газга ноқонуний уланиш учун жазо кучайтирилди'ning rasmi

11 март куни қабул қилинган 1121-сонли қонунга кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик ва газ тармоқларига ноқонуний уланган ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузган фуқароларга БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача жарима солинади. Мансабдор шахслар учун эса жарима миқдори БҲМнинг 25 бараваридан 30 бараваригача этиб белгиланди.

Тижорат мақсадида тармоқларга ўзбошимчалик билан уланган шахслар БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ билан жазоланиши мумкин.

Шунингдек, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам шундай ҳуқуқбузарликни қайта содир этган шахсларга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланди. Бундай ҳолатларда БҲМнинг 30 бараваридан 75 бараваригача жарима, 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари қўлланилиши мумкин.

Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.

    Бошқа янгиликлар