АсосийЖамият

Андижонда қимматбаҳо металлар ноқонуний савдосига чек қўйилди

Тезкор тадбирда Қирғизистондан ноқонуний олиб кирилган олтин буюмлар ҳамда сотувга қўйилган платина металли билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди.

'Андижонда қимматбаҳо металлар ноқонуний савдосига чек қўйилди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қимматбаҳо металлар ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Маълум қилинишича, Андижон шаҳрида яшовчи 1985 йилда туғилган шахс бир нечта ташмачилар ёрдамида “Дўстлик” халқаро назорат-ўтказиш пункти орқали божхона назоратини четлаб ўтиб, Қирғизистондан олиб келинган қиймати 17 минг АҚШ долларига тенг 162 грамм олтин буюмларни қабул қилиб олган.

У Андижон томонга ҳаракатланаётган вақтида Хўжаобод туманидаги ЙПХ масканида ушланган.

Шундан сўнг ўтказилган суриштирувларда Қўқон шаҳрида яшовчи 1983 йилда туғилган фуқаро 908 грамм платина металлини сотиш учун харидор излаётгани аниқланган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу шахс қимматбаҳо металлни шартли харидорга 62 950 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар