АсосийЖамият

Мурожаатлар билан ишлаш тизими янги босқичга чиқарилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

'Мурожаатлар билан ишлаш тизими янги босқичга чиқарилади'ning rasmi

Йиғилишда мамлакатда ҳар 10 минг аҳолига ўртача 319 та мурожаат тўғри келаётгани, айрим ҳудудларда бу кўрсаткич анча юқори экани қайд этилди. Давлат раҳбари мурожаатларга фақат жавоб бериш эмас, балки муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаб, тизимли ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, Халқ қабулхоналари фақат ариза қабул қилувчи идора эмас, балки ҳудудлардаги муаммоларни таҳлил қиладиган марказга айлантирилиши белгиланди. Президент топшириғига кўра, Президент виртуал қабулхонасида ҳар бир маҳалла учун алоҳида кабинет очилади, мурожаатлар билан ишлаш бўйича давлат идоралари рейтинги эса ҳар 6 ойда эълон қилинади.

    Бошқа янгиликлар