АсосийЖамият

Тошкентда 9 ёшли бола ўлими ортидан икки шифокор қамалди

Тошкентдаги хусусий клиникада бурун операцияси пайтида вафот этган 9 ёшли бола иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди.

'Тошкентда 9 ёшли бола ўлими ортидан икки шифокор қамалди'ning rasmi

Маълум бўлишича, 2025 йил 25 август куни "Paeonnis" хусусий клиникасида боланинг бурнида аниқланган аденоидни жарроҳлик йўли билан олиш вақтида у вафот этган. Иш бўйича 12 март куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман судида ҳукм ўқилди.

Суд қарорига кўра, клиникада ишлаган анестезиолог-реаниматолог ва ЛОР шифокор Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми (касб вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан айбдор деб топилди. Уларга 4 йил озодликдан маҳрум қилиш ҳамда 3 йил давомида жарроҳлик амалиётларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ҳукмга мувофиқ, жазо манзил колониясида ўталади. Судланувчиларга нисбатан қўлланган уй қамоғи бекор қилиниб, улар суд залидан қамоққа олинган.

    Бошқа янгиликлар