АсосийЖамият

Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Ҳодиса Ҳамид Олимжон кўчасидаги хонадонлардан бирида юз берган.

'Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

16 март куни соат 16:30 атрофида Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани “Лашкарбеги” МФЙ, Ҳамид Олимжон кўчасида жойлашган кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушди.

Маълум қилинишича, қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 16:38 да етиб бориб, ёнғинни 16:52 да қуршаб олган ҳамда 16:59 да тўлиқ бартараф этган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар