АсосийЖамият

200 км/соатдан ортиқ тезликда юриб, ижтимоий тармоқда мақтанган йигитлар 15 суткага қамалди

Йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, автомобилни 200 км/соатдан ортиқ тезликда бошқарган йигитлар қонун олдида жавоб берди.

'200 км/соатдан ортиқ тезликда юриб, ижтимоий тармоқда мақтанган йигитлар 15 суткага қамалди'ning rasmi

Маълум қилинишича, жорий йил март ойи бошларида пойтахтнинг Сергели туманидаги Файзий—Тошкент кўчасида Mercedes-Benz автомашинасига ноқонуний равишда “мигалка” ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчилар аниқланган. Улар автомобилни 200 км/соатдан ҳам юқори тезликда бошқариб, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган.

Қоидабузарлар бу ҳолатларни ўз ижтимоий тармоқ саҳифаларига жойлаб, мақтанган. Ҳолат юзасидан улар ички ишлар органларига олиб келиниб, профилактик суҳбат ўтказилган.

Суд қарорига кўра, автомобилни 200 км/соатдан ортиқ тезликда бошқариб, йўл ҳаракати ҳамда жамоат тартиби қоидаларини қўпол равишда бузган йигитларга нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

    Бошқа янгиликлар