АсосийЖиноят

Фарғонада муҳандис 10 минг доллар пора талаб қилган вақтида ушланди

“Энергосавдо” филиали муҳандиси жаримани камайтириб бериш эвазига 10 минг доллар сўраб, пулни олаётган вақтида қўлга олинди.

'Фарғонада муҳандис 10 минг доллар пора талаб қилган вақтида ушланди'ning rasmi

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Энергосавдо” филиали Фарғона бўлинмаси муҳандиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Ўзбекистон туманида яшовчи фуқарога нисбатан расмийлаштирилган далолатнома бўйича ҳисобланган 1,8 миллиард сўм жаримани 210 миллион сўмга тушириб беришни ваъда қилган.

У бунинг эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис сўралган пулнинг 9 минг долларини учинчи шахс орқали олаётган вақтида ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фуқароларга шу каби ҳолатларга дуч келганда ДХХнинг 1520 қисқа рақамига мурожаат қилиш тавсия этилди. Шахсий маълумотлар махфийлиги кафолатланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Андижон вилояти ҳокими ўринбосари пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 06.04.2026 11:15

    Андижон вилояти ҳокими ўринбосари пора билан ушланди

    Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар бўйича ўринбосарига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

    'Қўштепада фермер ерни икки баробар қилиб сотмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жиноят 06.04.2026 04:12

    Қўштепада фермер ерни икки баробар қилиб сотмоқчи бўлди

    Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, тергов давом этмоқда.

    'Пойтахтда уч нафар шахс қария аёлга ҳужум қилиб, пул ва мол-мулкини тортиб олди'ning rasmi

    Жиноят 06.04.2026 03:35

    Пойтахтда уч нафар шахс қария аёлга ҳужум қилиб, пул ва мол-мулкини тортиб олди

    Ушбу жиноят учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

    'Тошкентда банк эксперти 10 минг доллар билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 04.04.2026 03:01

    Тошкентда банк эксперти 10 минг доллар билан қўлга тушди

    Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Қашқадарёда бозор раҳбари пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 03.04.2026 02:15

    Қашқадарёда бозор раҳбари пора билан ушланди

    Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'InfinBANK ходими мижозини ўлдирди'ning rasmi

    Жиноят 02.04.2026 20:01

    InfinBANK ходими мижозини ўлдирди

    Унинг жонсиз танасини эса каналга отган.